Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2006 й. 124-сон "Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2006 й.

N 124



МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ УЧУН КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Моддий балансларнинг прогноз параметрлари сифатли ишлаб чиқилиши, уларнинг тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида балансларни бевосита ишлаб чиқувчи идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда уларнинг биринчи ўринбосарлари), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб этган ҳолда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиш амалиётга жорий этилсин.

3. Белгилансинки, ишчи гуруҳларнинг шахсий таркиблари ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадваллари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 237-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 6, 46-модда.