Маданият ва спорт ишлари вазирининг 22.02.2013 й. 162-сон "Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2013 й. 2430-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.02.2013 й.
N 2430
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
ВАЗИРИНИНГ
22.02.2013 й.
N 162
БУЙРУҒИ
Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш
вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг)
ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сон "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 10-модда) мувофиқ, шунингдек футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. Кузиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 25 февраль, 8-сон, 113-модда