Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2009 й. 61-сон "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2009 й.

N 61


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ТОМОНИДАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

БИРГАЛИКДА МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИГА КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини жадал амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек тижорат банклари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаоллигини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2009 й., 3-сон, 19-модда.