Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2008 й. ПҚ-863-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли Қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N ПҚ-863


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2007 - 2010 ЙИЛЛАРДА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ФАОЛ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2007 ЙИЛ 20 ИЮЛДАГИ ПҚ-672-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-830-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли қарори 2-иловасининг 14 ва 16-позициялари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 171-модда.