Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 15.12.2011 й. 9-сон "Корхоналарнинг молия хўжалик фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2011 й. 442-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2011 й.

N 442-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.12.2011 й.

N 9


ҚАРОРИ


Корхоналарнинг молия хўжалик фаолиятини

мониторинг  ва  таҳлил  қилиш  тартибини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 6 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор аҳволдаги корхоналар билан ишлаш қўмитаси томонидан 1998 йил 20 мартда тасдиқланган Корхоналарнинг молия хўжалик фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш тартиби (рўйхат рақами 442, 1998 йил 5 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                            У. Турдиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 568-модда