Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази 2009-43-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 38-сон "Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 13.10.2009 й. Қарори (АВ томонидан 03.11.2009 й. 2033-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2009 й.

N 2033

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

13.10.2009 й.

N 2009-43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД

ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

13.10.2009 й.

N 38


ҚАРОРИ


Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

(2009 йил 13 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда), "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори                                                          К. Толипов



Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи                                          З. Дўсанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 491-модда.