Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.1995 й. 442-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида низом"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.1995 й.

N 442


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1991

ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ 278-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ"ГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида Низом" IV бўлимининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўз ҳуқуқлари доирасида вазирликларда, ддавлат қўмиталарида, идораларда, корхоналарда, муассаса ва ташкилотларда, жамоат бирлашмалари, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг Ички қўшинларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳарбий тузилмаларда давлат сирлари сақланишини, махсус алоқа турлари ва шифрлаш ишлари хавфсизлигини таъминлашни, хавфсизликнинг бошқа масалаларини ҳал қилишни ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширадилар; хавфсизлик манфаатларига тегишли аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритадилар, тегишли чоралар кўриши ва уларнинг ижроси тўғрисида миллий хавфсизлик органларини хабардор қилишни талаб қиладилар".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов