Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2011 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2011 й.

N 339



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР   МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ   ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ЙИГИРМА

ФОИЗЛИ УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 3 ИЮЛДАГИ

339-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошига "агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 545-модда