Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2011 й. ПҚ-1544-сон "Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2011 й.

N ПҚ-1544


СУҒУРТАЧИЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғуртачиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек суғурта хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг иловага мувофиқ суғурта фаолияти турларига қараб, суғуртачиларнинг устав капитали минимал миқдорларини 2012-2014 йиллар мобайнида босқичма-босқич, табақалаштирилган тарзда ошириб бориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ишлаб турган суғурта компаниялари (суғуртачилар) устав капитали миқдорларининг ушбу қарорда белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-банди талабларига жавоб бермайдиган суғуртачиларнинг лицензиялари амал қилишини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўхтатиб қўйиш ва тугатиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари 2012 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 31 майдаги

ПҚ-1544-сонли қарорига

ИЛОВА



Суғуртачилар учун устав капиталининг энг оз

МИҚДОРЛАРИ


(эквиваленти минг евро)

Суғурта фаолияти турлари


2012 йил 1 июлдан


2014 йил 1 июлдан


Умумий суғурта соҳасида


1 125,0

1 500,0

Ҳаётни суғурталаш соҳасида


1 500,0

2 000,0

Мажбурий суғурталаш бўйича


2 250,0

3 000,0

Фақат қайта суғурталаш бўйича


5 000,0

6 000,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 230-модда.