Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 26.12.2008 й. 120-сон "Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2009 й. 1891-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2009 й.

N 1891




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2008 й.

N 120


БУЙРУҒИ


Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари

кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 7 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                            Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 47-модда.