Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1994 й. 120-сон "Олмалиқ кон-металлургия комбинати масалалари"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.1994 й.

N 120



ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ МАСАЛАЛАРИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг бошқарув органи сифатида тугатилиши ва Олмалиқ кон-металлургия (Олмалиқ КМК) комбинатининг янада самарали ишлашини ва ривожланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Машинасозлик, кимё ва металлургия мажмуининг Олмалиқ КМКни Вазирлар Маҳкамасига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, комбинат бош директори лавозимга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва озод қилинади, бош муҳандис ва бош директор ўринбосарлари эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бош директорнинг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ва статистик ҳисоботда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг кўрсаткичларини алоҳида сатрда акс эттирсинлар.


3. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бир ой муддатда корхона Уставига мазкур қарордан келиб чиқувчи зарур ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов