Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бош директорининг 28.04.2008 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.05.2008 й. 373-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2008 й.

N 373-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ БОШ

ДИРЕКТОРИНИНГ

28.04.2008 й.

N 10


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга

тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб

қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган

сўровномаларни ижро қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 7 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Архивлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (1997 йил 5 ноябрь, рўйхат рақами 373) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.



"Ўзархив" агентлиги Бош директори                             А. Абдуллаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 206-модда.