Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 92-сон, Марказий банки Бошқаруви 26/I-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-28 сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 18.09.2009 й. Қарори (АВ томонидан 19.10.2009 й. 2021-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.10.2009 й.

N 2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.09.2009 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.09.2009 й.

N 26/I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.09.2009 й.

N 2009-28


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кредит портфели

таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг

улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 29 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                   Р. Азимов



Марказий банк раиси                                                      Ф. Муллажонов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                          Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 462-модда.