Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (янги таҳрирда) (АВ томонидан 24.08.2006 й. 1619-сон билан рўйхатга олинган 18.08.2006 й. МВ 75-сон, ДСҚ 2006-36-сон, ДБҚ 01-02/8-16-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 24 августда 1619-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг

2006 йил 18 августдаги

75, 2006-36, 01-02/8-16-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури

лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар

томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги “2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-386-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 25-26-сон, 230-модда) мувофиқ тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ва улар томонидан даромадлар ҳисобини алоҳида юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги “2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-386-сон қарорига 2 ва 3-иловаларга киритилган корхоналар 2009 йил 1 январга қадар:

четдан олиб келинадиган технология ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технология жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотдан даромад (фойда) солиғи, ягона солиқ тўлови (соддалаштирилган солиқ тизими қўлланиладиган субъектлар учун) тўлашдан;

маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади.


2. Мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари юқорида айтилган қарорга 4-иловага киритилган корхоналарга ҳам, уларни молияланишини давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида халқаро ва хорижий молия институтлари тақдим этадиган чет эл грантлари ва кредитлари ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган лойиҳалар бўйича тендер (танлов) савдоларининг ғолиблари деб белгилаётганда, татбиқ этилади.

Мазкур меъёр корхонани тендер (танлов) ғолиби деб топиш тўғрисидаги савдоларни эълон қилган ваколатли органнинг ёзма тасдиғи ва молиялаш манбаини:

тегишли молия органи - республика ёки маҳаллий бюджетдан молиялаш чоғида;

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасида кўрсатилган тегишли давлат мақсадли жамғармаси ёки Мактаб таълимини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси - ушбу жамғармалардан молиялаш чоғида тасдиқлашига асосан корхоналарни тендер (танлов) савдолари ғолиблари деб топилган пайтдан бошлаб қўлланади.

Лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси кафолати остида халқаро ва хорижий молия институтлари тақдим этадиган чет эл грантлари ҳамда кредитлари ҳисобига молиялаш ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилиши тўғрисида ёзма тасдиқномаси, грантлар бўйича эса - халқаро (хорижий) молиявий институт ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ваколатли вазирлик (идора) имзолаган битимнинг кўчирма нусхаси зарур.


3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бериш муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар томонидан технологик ускуналарни модернизациялаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга йўналтирилган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини тақдирлашга йўналтирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарорига 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган ва 2006 йилдан бошлаб Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга имтиёзлар:

янги киритилган лойиҳалар бўйича - 2006 йил 1 июлдан, божхона тўловлари бўйича эса - 2006

...