Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2002 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган теннис турнири ITP Limited менежментини солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2002 й.

N 207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

КУБОГИ УЧУН ҲАР ЙИЛИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТЕННИС

ТУРНИРИ ITP LIMITED МЕНЕЖМЕНТИНИ СОЛИҚ

ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Президент Кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган теннис турнирининг юксак ташкилий даражаси халқаро спорт майдонида эътироф этилганлигини назарда тутиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун теннис турнирини ўтказиш доирасида олган даромадлари, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикасида манба олдидаги даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этилади.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов