Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.1999 й. 273-сон "Президент кубоги учун ҳар йилги теннис турнири бюджетини маблағ билан таъминлашда қатнашувчи ҳомийларни солиқлардан озод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.1999 й.

N 273



ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ УЧУН ҲАР ЙИЛГИ

ТЕННИС ТУРНИРИ БЮДЖЕТИНИ МАБЛАҒ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ҚАТНАШУВЧИ

ҲОМИЙЛАРНИ СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз теннисини ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ҳар йили ўтказиладиган Президент кубоги теннис турнирида ҳомий сифатида қатнашишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг ҳар йилги Президент кубоги теннис турнирини маблағ билан таъминлашга йўналтирилган маблағлари фойда (даромад)га солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 5, 29-модда.