Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2003 й. 155-сон "Аҳолини Ватанимизда ишлаб чиқарилган ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2003 й.

N 155



АҲОЛИНИ ВАТАНИМИЗДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН УН ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Улгуржи ва чакана савдода сотилаётган ун ва нон маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини чуқур ўрганишни ташкил этиш, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини аҳоли талабига мувофиқ оқилона ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясининг корпорация ижро этувчи аппарати тузилмасида ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида Маркетинг бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Маркетинг бошқармасининг асосий функциялари этиб белгилансин:

улгуржи ва чакана савдо тизимида уннинг турли навларига ва нон маҳсулотлари турларига бўлган ички истеъмол талабини ўрганиш;

истеъмол талабига мувофиқ ун ва нон маҳсулотлари ассортиментини шакллантириш учун ғаллани қайта ишлашни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси маҳсулотларига истеъмол талаби прогнозини ишлаб чиқиш ва шу асосда озуқабоп буғдой ва ун ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ички ва ташқи бозорларда, биринчи навбатда чегарадош давлатлар бозорларида ғалла, ун ва нон маҳсулотлари бозори конъюнктураси мониторингини ташкил этиш.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аҳоли ва республика истеъмолчиларининг уннинг турли навларига ва нон маҳсулотлари турларига амалда вужудга келаётган истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда озуқабоп буғдойни саноат асосида қайта ишлаш, ун ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган кўрсаткичларига ҳар чоракда тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда уннинг турли навларига бўлган истеъмол талабини ҳамда ишлаб чиқарилаётган уннинг нон пишириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили келгуси қишлоқ хўжалиги йилида буғдойни навлар бўйича жойлаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг  Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 55-модда.