Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1995 й. 274-сон "Ун ва бошқа нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.1995 й.

N 274



УН ВА БОШҚА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ун - ёрма, омихта озуқа ишлаб чиқариш ва нон пишириш саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини объектив баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг ун, нон ва бошқа нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича, уни ўтган (базис) йилнинг тегишли даврига нисбатан 100 фоиз деб қабул қилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси статистик ва ички тармоқ ҳисоботларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига  юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов