Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.1994 й. 532-сон "Ўзбекистон Республикасида дон маҳсулотларини сотишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.1994 й.

N 532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада дон маҳсулотлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва уларни сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йилдан бошлаб дон маҳсулотлари бозор фондларига эгалик қилиш функцияси "Ўзбексавдо" давлат уюшмасидан "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига берилсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси тузилмасида дон маҳсулотларининг бозор ва бозордан ташқари фондларини шакллантириш ва тақсимлаш, шунингдек, уларни истеъмол қилиш ва сарфлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисоботи бўйича 3 кишидан иборат таркибий бўлинма ташкил этилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР аҳолисига кундалик эҳтиёж товарларини белгилашган нормага мувофиқ бериш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 1991 йил 1 апрелдаги 80-сон қарорининг 1 бандидан "ун, ёpмa" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси қуйидаги прогноз маълумотларни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига ҳар йили тақдим этсин:

республика аҳолисининг вилоятлар ва шаҳарлар бўйича кейинги йил бошигача ҳамда охиригача бўлган, шунингдек, йиллик ўрта ҳисобдаги сони тўғрисида;

махсус истеъмолчилар бўйича дон маҳсулотлари ресурсларининг сарфланиши ҳажмлари тўғрисида.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов