Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 1-П-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сон "Тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан тизимли комплекс назорат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 25.02.2009 й. 1910-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2009 й.

N 1910

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

10.02.2009 й.

N 1-П

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2009 й.

N 8

ҚАРОРИ



Тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан

тизимли комплекс назорат ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 7 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1047-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан тизимли комплекс назорат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори                                                  А. Абдувалиев


Соғлиқни сақлаш вазири                                                    Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 99-модда.