Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2013 й. ПҚ-1949-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли Қарорига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2013 й.

N ПҚ-1949



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА   ТАЙЁР   МАҲСУЛОТЛАР,   БУТЛОВЧИ

БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2009   ЙИЛ   1   ДЕКАБРДАГИ   ПҚ-1236-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорининг 3-банди:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркаларини ҳамда уларнинг доирасида - мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркаларини ўтказишни ташкиллаштириш";


б) учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 200-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 4-сон, 119-модда