Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 25-мҳ-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 21-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 02.11.2015 й. Қарори (АВ томонидан 23.11.2015 й. 2731-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2015 й.

N 2731

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2015 й.

N 25-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2015 й.

N 21


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш

турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга

ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 41-сон "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Маданият ва спорт ишлари вазири

Б. Ахмедов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 600-модда