Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2001 й. 45-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 484-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2001 й.

N 45



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРҒОНА

"АЗОТ" ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА

КОНЦЕНТРАЦИЯЛАНМАГАН АЗОТ КИСЛОТАСИ

ВА АММИАКЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ

ҚУРИЛИШИНИ ТУГАЛЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ 30 ОКТЯБРДАГИ 484-СОН

ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА



Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси билан "МБНС" компанияси (Чехия) ўртасида тузилган контрактни маблағ билан таъминлаш шартлари ўзгарганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисмини маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг "EGAP" (Чехия) экспорт-кредит агентлиги суғурта мукофоти қийматининг 85 фоизи миқдорига кўпайтирилган 43060 минг АҚШ доллари миқдоридаги 85 фоизи  "ING Barings" банки (Чехия филиали) кредити ҳисобига, кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 7 йил муддатга қайта молиялаштириш йўли билан;

контракт қийматининг "AIG" компаниясининг суғурта қопламаси остидаги "EGAP" экспорт-кредит агентлиги суғурта мукофоти қийматининг 15 фоизи миқдорига кўпайтирилган 7600 минг АҚШ доллари миқдоридаги 15 фоизи - "ING Barings" банки кредити ҳисобига, кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 1,5 йил муддатга қайта молиялаштириш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган контракт қийматининг 85 фоизи суммасига чет эл кредити бўйича асосий қарзни, фоизларни ва бошқа молиявий чиқимларни тўлаш Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасининг аммиакли селитрани экспортга сотишдан олинган ўз валюта маблағлари ҳисобига 1-иловага* мувофиқ амалга оширилади.


2. Махфий.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "EGAP" экспорт-кредит агентлигининг ва "AIG" суғурта компаниясининг суғурта қопламаси остида "ING Barings" банки (Чехия филиали) билан кредит битимлари тузсин ва хорижий банк маблағларини Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси учун қайта молиялаштиришни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 484-сон  қарорининг 4-банди, 5-бандининг биринчи хат боши, 6-банди, қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.