Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2000 й. 192-сон "Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага Конвенциясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.05.2000 й.
N 192
БОЛАЛАРНИ БОШҚА МАМЛАКАТЛАРГА ЎҒИРЛАБ
ОЛИБ КЕТИШНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖИҲАТЛАРИ
ТЎҒРИСИДАГИ ГААГА КОНВЕНЦИЯСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага Конвенциясига қўшилганлиги муносабати билан ҳамда вазирликлар ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага Конвенциясидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича марказий орган этиб тайинлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, марказий органнинг Гаага Конвенцияси доирасидаги кўрсатмалари Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, идоралари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага Конвенциясини амалга оширишга доир тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси раҳбари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов