Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 06.05.1995 й. 69-I-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1995 й.

N 69-I


"МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

УНДИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар 1995 йилнинг 1 июнидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1960 йил 29 декабрдаги "Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1960 йил, N 30, 2-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1961 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1961 йил, N 36, 20-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1964 йил З0 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги 1960 йил 29 декабрь Фармонининг 1-моддасига қисман ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1964 йил, N 34, 2-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1966 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида"ги Фармонига қўшимча киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, N 11, 7-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 117-модда