Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2006 й. 8-сон "Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.2006 й.

N 8


ЭГАСИЗ ТУРАР ЖОЙЛАРНИ АНИҚЛАШ,

УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ДАВЛАТ

МУЛКИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 27-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 1, 4-модда.