Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 15.01.2009 й. 13-сон "Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бино ва иншоотларнинг инвентар қийматини қайта баҳолаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2009 й.

N 13


ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МУЛКИ

БЎЛГАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ

ИНВЕНТАР ҚИЙМАТИНИ ҚАЙТА

БАҲОЛАШ ҲАҚИДА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги "Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 478-сонли қарори ҳамда "Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бино ва иншоотларнинг инвентар қийматини қайта баҳолаш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2008 йил 26 декабрдаги 164/3-18 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Давлат солиқ, "Ергеодезкадастр" ҳамда Давлат статистика қўмиталарининг 2008 йил 31 октябрдаги 2-2-19/38, ТГ/04-03-32-04/864, 15/2-12196, АА/01-1507 ва 01/1-19-10-89-сонли қўшма хатларига мувофиқ, 2009 йил 1 январ кунидан бошлаб 1998 йилга нисбатан жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бино ва иншоотларнинг инвентар қийматига 8,57 қайта баҳолаш коэффициентини қўллаш тавсия этилганлиги инобатга олинсин.


2. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Б.К.Туляганов):

2009 йилнинг 1 феврал кунига қадар:

- Тошкент шаҳар "Ер тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат муассасасининг туман бўлинмалари архивида мавжуд бўлган кадастр ҳужжати маълумотларига асосан жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бино ва иншоотларнинг инвентар қийматини қайта баҳолаш ишлари тавсия этилган қайта баҳолаш коэффициентига асосан қайта баҳолаш ишлари амалга оширилиши таъминлансин;

- жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бино ва иншоотларнинг қайта баҳоланган инвентар қийматлари бўйича умумлаштирилган маълумотлар рўйхати ҳудудий давлат солиқ идораларига тақдим этилсин.


3. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Б.К.Туляганов), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бош бошқармаси (А.А.Юлдашев), "Маҳалла" жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Ж.Х.Шохакимов):

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилсин.


4. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (М.М.Мирмахмудов):

Қайта баҳолаш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши бўйича таклиф киритилсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж.Усмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                             А.Х.Тўхтаев