Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 737-XII-сон "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 737-XII



"ГАРОВ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни у амалга киритилганидан кейин пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, башарти, улар ушбу Қонунга зид бўлмаса, қўлланилаверади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун эълон қилинган кундан бошлаб уч ойлик муддатда:

гаров тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш билан шуғулланиш ваколати берилган бошқарув идорасини тузсин;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига "Гаров тўғрисида"ги Қонундан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа идоралари "Гаров тўғрисида"ги Қонунга зид бўлган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев