Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1999 й. 327-ф-сон "Болалар учун товарлар ва аёллар гигиена буюмлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.07.1999 й.

N 327-ф



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 майдаги “Болалар учун товарлар ва аёллар гигиена буюмларини ишлаб чиқариш ва сотишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 212-сон қарорига мувофиқ:


1. Болалар учун товарлар ва аёллар гигиена буюмлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Болалар учун товарлар ва аёллар гигиена буюмлари рўйхатига товар ишлаб чиқарувчилар томонидан республика Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифларга асосан ҳар йилнинг 1 январи ҳолатига кўра қўшимчалар киритилиши ёки қисқартирилиши мумкинлиги белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                           Ў.Султонов