Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.06.2008 й. 61-сон "Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.06.2008 й. 1827-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2008 й.

N 1827




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.06.2008 й.

N 61


БУЙРУҒИ



Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига

ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 28 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1992 йил, 11-сон, 37-модда) БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 25 мартдаги 52-сонли "Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (2004 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1338 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 183-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                    Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 241-модда.