Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 867-XII-сон "Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 867-XII



“УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ҲАВО, ТЕМИР

ЙЎЛ, ИЧКИ СУВ ВА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ ДАВЛАТ

СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси юзасидан суғурта пуллари ҳамда суғурта тарифлари миқдорларини, шунингдек суғурта суммасини тўлаш учун жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш қоидаларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилсин:

Ҳукумат ва тармоқнинг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатлари қараб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6- сон, 251- модда