Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22/3-сон, Молия вазирлигининг 100-сон "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг ишлаб чиқариш корхоналарига фурнитура, ёрдамчи ва бутловчи материаллар сотиб олиш учун нақд пул маблағларини бериш тартиби тўғрисида низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 12.10.2005 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2005 й.

N 22/3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2005 й.

N 100


ҚАРОРИ



"Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг ишлаб чиқариш

корхоналарига фурнитура, ёрдамчи ва бутловчи

материаллар сотиб олиш учун нақд пул маблағларини

бериш тартиби тўғрисида низомни ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2005 йил 7 ноябрда 164-мҳ-сон билан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 222-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 майдаги қарори ва у билан тасдиқланган 2001 йил 2 июнда 1038-сон билан давлат рўйхатига олинган "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг ишлаб чиқариш корхоналарига фурнитура, ёрдамчи ва бутловчи материалларни харид қилиш учун нақд пул маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                               Ф. Муллажонов



Молия вазири                                                              С. Раҳимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 346-модда.