Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.1994 й. 526-сон "Нақд пул муомаласини тезлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.1994 й.

N 526



НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ

ЧОРА ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нақд пул эмиссиясини қисқартириш ва унинг муомалада бўлишини тезлаштириш асосида пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нақд пул муомаласини тезлаштиришга оид дастурий чора-тадбирлар 1-8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Республика ҳудудида нақд пул эмиссияси (қайтариб олиниши) даражасининг белгиланган чекланган миқдорларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан доимий назорат ўрнатиш ва хар ойда ҳукуматга ахборот бериб туриш тавсия этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жойлардаги органлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ шаҳарлар ва туманларда нақд пул эмиссиясини қисқартиришга оид минтақавий дастурларни ишлаб чиқишни ниҳоясига етказсинлар ва тасдиқласинлар. Уларнинг амалга оширилишини қатъий назорат қилишни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Хамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов


*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.