Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2004 й. 376-5-сон "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.03.2004 й. 565-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2004 й.

N 565-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2004 й.

N 376-5

ҚАРОРИ



Юридик шахслар томонидан касса операцияларини

амалга ошириш қоидаларига қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2004 йил 15 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" тўғрисида қонунининг 7-моддасига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш Қоидалари (рўйхат рақами 565, 1998 йил 17 декабр)нинг 22-банди иккинчи хатбошисидан кейин қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюджет ҳисобидаги муассасаларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби юритиладиган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тақдирда ушбу муассасалар кассасига бюджетдан ташқари фаолият бўйича тушган барча нақд пул тушумлари ва бюджетдан ташқари фаолият учун берилган нақд пуллар алоҳида касса дафтарида ҳисобга олинади".


2. Мазкур қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 10 кундан сўнг амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқарувининг раиси                      Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 112-модда.