Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 25.06.2007 й. М-31-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2007 й. 1136-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2007 й.

N 1136-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

25.06.2007 й.

N М-31


БУЙРУҒИ



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 7 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-532-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги (2002 йил 8 май, рўйхат рақами 1136) низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                               А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандидаги "вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар:

Бюджет ташкилотлари томонидан - меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 326-модда.