Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2014-29-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-15-сон, Марказий банк Бошқарувининг 323-В-1-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 17.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2014 й. 2467-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2014 й.

N 2467-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.07.2014 й.

N 2014-29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

17.07.2014 й.

N 01-02/19-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.07.2014 й.

N 323-В-1


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида



2014 йил 1 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишининг олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённомага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси 44-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси



З. Дусанов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 388-модда