Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2014 й. 19-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2014 й.

N 19



ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА

РАДИАЦИЯ-ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИДА ХИЗМАТНИ

ЎТАГАН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ЯШАЙДИГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 февраль, 5-сон, 59-модда