Солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчиларни автоматлаштирилган ҳисоб юритиш учун Банк депозиторларининг Миллий ахборот базаси хабарларидан фойдаланиш Тартиби (АВ томонидан 30.01.1999й. 614-сон билан рўйхатга олинган 28.01.1999 й. Марказий банк томонидан 106-В-сон, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 99-14-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.01.1999 й.
N 614
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 28.01.1999 й. N 106 - В |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 28.01.1999 й. N 99- 14 |
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг
автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун Банк
депозиторлари Миллий Ахборот Базаси
маълумотларидан фойдаланиш
ТАРТИБИ
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги "Банк тизимини келгусида ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 24-сон, 1999 йил 30 мартдаги "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 146-сон, 1999 йил 3
...