Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.1996 й. 315-сон "Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.09.1996 й.
N 315
РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИДА НАҚД
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЭМИССИЯСИ ДАРАЖАСИНИ
ПАСАЙТИРИШ ПРОГНОЗЛАРИ ВА КАССА РЕЖАЛАРИ
БАЖАРИЛИШИ УЧУН РАҲБАРЛАР ВА МАНСАБДОР
ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ
ВА УЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтиришнинг белгиланган кўрсаткичлари ва касса режалари бажарилмаганлиги учун раҳбар ходимларга жарима солиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган "Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди иккинчи ва учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарларига - Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан;".
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов