Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 630-XII-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 630-XII




"БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредитлар бериш давлат тижорат банки Уставларини "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунга асосан тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин, шунингдек вазирликлар, давлат комитетлари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

1992 йилнинг 1 сентябригача республика Марказий банкининг Уставига "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонундан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиб, уни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати тасдиғига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси банк тизими фаолиятини тартибга солиб турувчи норматив ҳужжатларни қабул қилинган Қонунга мувофиқлаштирсин;

бир ой муддат ичида хўжалик субъектлари ўртасида ҳисоб-китобларни тартибга солиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни республика Ҳукумати тасдиғига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредитлар бериш давлат тижорат банки 1992 йилнинг 15 августигача қайта рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига зарур ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев