Марказий банк Бошқарувининг 29.09.2007 й. 25/4-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.11.2007 й. 1739-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.11.2007 й.
N 1739
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
29.09.2007 й.
N 25/4
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий
маҳсулотлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 30 ноябрдан кучга киради)
"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 479-модда.