Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 13/4-сон, Молия вазирлигининг 62-сон "Ўзбек ипаги" уюшмаси корхоналарига банклар томонидан ажратилган кредитларни қайтариш тўғрисида муваққат тартибни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 11.06.2008 й. Қарори (АВ томонидан 18.06.2008 й. 702-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2008 й.

N 702-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.06.2008 й.

N 13/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.06.2008 й.

N 62


ҚАРОРИ



"Ўзбек ипаги" уюшмаси корхоналарига

банклар томонидан ажратилган кредитларни

қайтариш тўғрисида муваққат тартибни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 28 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги "Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-512-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 46-47-сон, 456-модда) асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 31 мартда 1-99-сон билан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 6 апрелда 30-сон билан тасдиқланган "Ўзбек ипаги" уюшмаси корхоналарига банклар томонидан ажратилган кредитларни қайтариш тўғрисида муваққат тартиб" (1999 йил 14 апрель, рўйхат рақами 702) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 243-модда.