Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 31.01.2015 й. 2/5-сон “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 09.02.2015 й. 1850-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2015 й.

N 1850-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.01.2015 й.

N 2/5


ҚАРОРИ



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий

валютадаги банк карталаридан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 июлдаги 16/2-сон қарори (рўйхат рақами 1850, 2008 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 359-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталари орқали ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) мувофиқ амалга оширилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 69-модда