Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 22.02.2016 й. 19-м/ҳ-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.03.2016 й. 2769-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2016 й.

N 2769




ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.02.2016 й.

N 19-м/ҳ


БУЙРУҒИ



Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти

тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул

қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                    А. Юнусов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 106-модда