Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2002 й. 53-сон "Қурбон ҳайитни нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2002 й.

N 53




ҚУРБОН ҲАЙИТНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекситон Республикаси Президентининг "Диний байрам Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида" 1991 йил 20 июндаги 221-сонли Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2002 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 22 февралга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2002 йил 22 февраль куни дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайити байрами жойларда муносиб тарзда ўтиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                           И. Каримов