Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 739а-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги ҳамда "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби хусусида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 739а-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҲАМДА "КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ХУСУСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги ҳамда "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

- корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан, шу жумладан, фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар учун даромад солиғи ставкаларини белгиласин;

- Ҳукуматнинг, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини уқтириб ўтилган Қонунга мувофиқлаштирсин;

- ушбу Қонуннинг ижро этилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 1, 21-модда