Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 47-сон "Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 47



СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


ССЖИ Президентининг "Сотишдан олинадиган солиқни жорий қилиш тўғрисида" 1990 йил 29 декабрдаги Фармонини ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 январдаги 17-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. ЎзССЖ Молия вазирлиги жумҳурият бюджетидаги муассасалар ва ташкилотларнинг сотишдан олинадиган солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатларини қоплаш тартибини белгиласин.


3. Савдо ташкилотларининг раҳбарлари сотишдан олинадиган солиқнинг жорий қилинганлиги ҳақида харидорларни хабардор қилишни таъминласинлар ҳамда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини харидорлар билан ҳисоб-китобларни енгиллаштирувчи касса аппаратлари, зарур техника воситалари билан жиҳозлаш бўйича конкрет чоралар кўрсинлар.


4. Ўзбекистон давлат банки сотишдан олинадиган солиқдан тушган пулларни ҳисобга олишни ташкил қилиш мақсадида жумҳурият бюджетининг бажарилиши бўйича давлат банки ҳисоботи белгиси билан тегишли ҳисобларни очсин.



Ўзбекистон ССЖ Вице Президенти                                   Ш. Мирсаидов