Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 81-сон, Марказий банк Бошқарувининг 16/3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-36-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи суммасидан қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган қатъий белгиланган ажратмалар тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 28.07.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.08.2008 й. 1105-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2008 й.

N 1105-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.07.2008 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.07.2008 й.

N 16/3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.07.2008 й.

N 2008-36


ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

томонидан тўланадиган ягона ер солиғи суммасидан

қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган

қатъий белгиланган ажратмалар тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2008 йил 15 августдан кучга киради)



"Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари" (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979)нинг 83 ва 84-бандларига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 6 февралдаги 30, 210-В ва 2002-28-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи суммасидан қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган қатъий белгиланган ажратмалар тартиби тўғрисидаги низом" (2002 йил 6 март, рўйхат рақами 1105 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 309-модда.