Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1996 й. 418-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1996 й.

N 418



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ БЮДЖЕТГА АКЦИЗ СОЛИҒИ

ТУШИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ МОЛИЯ

ИНСПЕКТОРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика Давлат бюджетига акциз солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан давлат назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997 йил 1 январдан бошлаб акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.

4. Молия инспектори лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторларига ҳозирги вақтда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати давлат бош солиқ инспекторлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳaқ тўлаш шартлари жорий этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1997 йилги республика бюджетида қўшимча равишда ажратилган ходимларга сарфланадиган харажатларга зарур маблағларни назарда тутсин.

7. Мазкур қарорнинг бaжaрилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов