Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.1999 й. ПФ-2236-сон "Тошкент шаҳридаги фожиали ҳодисалар муносабати билан Мотам куни эълон қилиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.1999 й.

N ПФ-2236



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФОЖИАЛИ

ҲОДИСАЛАР МУНОСАБАТИ БИЛАН

МОТАМ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



1999 йил 16 февраль куни мамлакатимиз пойтахти Тошкентда қабиҳ ниятли кучлар томонидан террорчилик хуружлари содир этилди. Мустақиллигимизга, халқимизнинг осойишта ҳаётига, юртимиз хавфсизлигига тажовуз қилишга қаратилган бу ёвуз уриниш оқибатида бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланди. Бу мусибат ҳар биримизнинг, бутун халқимизнинг қалбига чуқур қайғу солди ва қўпорувчи кучларга нисбатан чексиз қаҳру ғазаб уйғотди.

Бегуноҳ ҳалок бўлган ватандошларимизнинг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, ёри биродарларига ҳамдардлик билдириб, қурбонлар хотирасига хурмат бажо келтириш мақсадида:


1. 1999 йил 18 февраль Ўзбекистон Республикасида Мотам куни деб эълон қилинсин.


2. Мотам куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи туширилсин.


3. Маданият муассасаларига, барча телерадиокомпанияларга 18 февраль куни кўнгилочар томошалар, кўрсатув ва эшиттиришларни тўхтатиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 йил, 2-сон, 54-модда